Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазо бўйича музокаралар сектордан қўшинларни олиб чиқиш борасидаги келишмовчиликлар туфайли боши берк кўчага кириб қолди — Reuters

Ғазо бўйича музокаралар сектордан қўшинларни олиб чиқиш борасидаги келишмовчиликлар туфайли боши берк кўчага кириб қолди — Reuters

Агентликнинг фаластинлик ва исроиллик манбаларга таяниб хабар беришича, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди. Бунга Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш борасидаги қарама-қаршиликлар сабаб бўлган.

"ҲАМАС Исроил томонидан тақдим этилган хариталарни рад этди. Бу хариталарда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) анклав ҳудудининг қарийб 40 фоизини, жумладан стратегик ҳудудларни назорат остида сақлаб қолиши кўзда тутилган. ҲАМАС исроиллик аскарларни ҳудуддан тўлиқ олиб чиқишни талаб қилмоқда. Исроил эса хавфсизликни таъминлаш учун Ғазодаги ҳарбий иштирокини сақлаб қолишни истамоқда", дея ёзмоқда Reuters.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу боши берк вазият тинчликка эришиш қанчалик мураккаб эканини ва ҳар икки томон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Киритилди: 12:50 13.07.2025. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!