Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Газа секторидаги Исроил ҳужумлари оқибатида бир суткада 79 киши ҳалок бўлди

Газа секторидаги Исроил ҳужумлари оқибатида бир суткада 79 киши ҳалок бўлди

Палестина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил армиясининг Газа секторига амалга оширган ҳужумлари натижасида 79 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 289 киши жароҳат олди.

Шу билан 2023 йил 7 октябридан буён Газада ҳалок бўлган палестиналиклар сони 56 077 нафарга етди.

Бу ҳақда Газа секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган сўнгги баёнотда маълум қилинган. Ҳозирги вақтда жароҳатланганларнинг кўпчилиги маҳаллий шифохоналарда даволанмоқда, кўплаб беморларнинг аҳволи оғир экани таъкидланмоқда.

Киритилди: 19:07 24.06.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!