Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Гавҳар Шарипованинг опаси актрисанинг жасади расмларини тарқатганларни қоралади (+видео)

Гавҳар Шарипованинг опаси актрисанинг жасади расмларини тарқатганларни қоралади (+видео)

«Опа-сингиллар», «Гулхан атрофидагилар», «Алпомиш» каби фильмларидаги роллари билан танилган, 2019 йилнинг охирида бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтган актриса Гавҳар Шарипованинг опаси Нафиса Шарипова «Дарё» нашрига интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Нафиса Шарипова синглисининг вафотидан кейин унинг жасадини расмга олиб, интернетда тарқатиб юборганларни қаттиқ қоралаб, бу ҳолат уларнинг оила аъзоларига жуда қаттиқ таъсир қилгани ҳақида йиғлаб гапириб берди.

- Гавҳар синглим вафот этган жойида туширилган расмни интернетга тарқатиб юборган одамга айтадиган гапим бор. Сизни ҳам она туғгандир, бу дунёга сизни мусулмон аёл келтирган бўлса, синглингиз, фарзандингиз, қизингиз, рафиқангиз бўлса, бундай қилишга нима ҳаққингиз бор эди, сиз қанчалик одамгарчилиги йўқ инсон экансиз. Бундай қилишга кимнинг ҳаққи бор, телеканалларда ҳам Гавҳарни муҳокама қилиш нимага керак эди?

Гавҳар хушчақчақ, яхши инсон эди. Фарзанд кўра олмагани учун жуда болажон эди. Мен Гавҳарни Telegram’да тарқалган расмлари билан эмас, балки қўлимдаги суратлари билан, яхши хотиралар билан эслашингизни илтимос қилардим, дейди Гавҳар Шарипованинг опаси Нафиса Шарипова.

Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.

Актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 19 ноябрь куни Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлида Isuzu юк машинасида келаётганида юк машина ҳайдовчиси унга шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса 140 км тезликда кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган.

Киритилди: 11:56 22.05.2020. Ўқилди: 23503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!