Гарвард университети суддан АҚШ маъмурияти томонидан блокланган 2,5 миллиард доллар маблағни музлатиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради ва энг қадимги университетга нисбатан бундай ҳаракатларни ноқонуний деб атади.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Гарвард университетининг АҚШ маъмуриятига қарши Бостондаги округ судига берилган даъвосига кўра, 14 апрелдан бери университет миллий хавфсизликка таҳдид, саратон ва юқумли касалликларни даволаш билан боғлиқ тадқиқотларни молиялаштиришни музлатиш тўғрисида 957 та буйруқ олган. Ҳужжатда айтилишича, университетга қарши бундай ҳаракатлар унинг Оқ уй томонидан тақдим этилган талаблар рўйхатини рад этиши билан боғлиқ.
Хусусан, бу ОИВ касаллиги соҳасидаги тадқиқотлар учун грантларни тугатиш, Мудофаа вазирлигининг биологик таҳдидлар ҳақида хабардорлигини оширишга тегишли. Гарвард таъкидлашича, молиялаштиришнинг тўхтатилиши соғлиқни сақлашнинг асосий соҳаларида "давом этаётган тадқиқотларни йўқ қилади".
Трамп ва унинг маъмурияти вакиллари Гарвард ва бошқа нуфузли Америка университетлари ҳақида бир неча бор баёнотлар билан чиқишган. Расмийларга кўра, университет Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларига қарши бўлган фаластинпараст фаоллар томонидан таҳдид қилинаётган яҳудий бўлган талабаларнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлай олмайди.