Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғарбий Европада 1,4 млн йил аввал яшаган одам қолдиқлари топилди

Ғарбий Европада 1,4 млн йил аввал яшаган одам қолдиқлари топилди

Испаниялик олимлар оламшумул кашфиёт қилишди: мамлакат шимолидаги Атпуэрка тоғида жойлашган Сима дел Элефанте ғорида 1,4 млн йил аввал яшаган одамнинг юз суяклари (чап юз ва юқори жағ) бўлаклари топилди. Қадимги одам «Пинк» деб номланди.

Ғарбий Европада 1,4 млн йил аввал яшаган одам қолдиқлари топилди

Фото: Апостроф

Шу пайтгача бу ўлкага инсоннинг илк қадами тахминан 800 минг йил олдин етган деб ҳисоблаб келинган. Янги кашфиёт тарихни яна 600 минг йилга узайтирмоқда.

«Пинк» Homo affinis erectus — қаддини тик тутиб юрувчи қадимги одамларга қариндошлиги тахмин қилинмоқда. Олимларнинг фикрича, «Пинк» ҳаммаёқ ўрмон, ўтлоқ ва дарёлардан иборат иссиқ даврларда яшаган.

Топилма ҳатто мутахассисларни ҳам ҳайрон қолдирди. Уларни суякларни солиштириб, «Пинк» ўзидан кейинги даврда яшаган одамларга ўхшамаслигини аниқлашди. Бу Европада қадимги одамларнинг турли гуруҳлари яшаганидан далолат беради.

Киритилди: 03:47 18.03.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!