Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашрга кўра, бу Украина расмийлари ва уларнинг Ғарбдаги иттифоқчилари Россия томонидан 2014 йилдан бери босиб олинган ҳудудлар устидан Москванинг суверенитетини тан олишини англатмайди.
"Лойиҳада ушбу ҳудудлар келажакда дипломатик йўллар билан Украинага қайтарилиши кераклиги тўғрисида яширин келишув мавжуд. Шундай бўлсада, бу Москва билан муросага келиш учун асос сифатида тақдим этилганда украиналиклар учун нозик масала бўлиб қолиши тушунарли", деб ёзмоқда Financial Times.
Украинанинг НАТОга аъзолиги, “Ғарбий Германия” деб аталадиган модел бўйича амалга оширилиши мумкин. Яъни хавфсизлик кафолатлари фақат Киев томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга тегишли бўлади. Совуқ уруш даврида ҳам худди шундай бўлган - Германия Федератив Республикаси НАТО аъзоси эди, лекин ГДР алянс аъзоси эмас эди.