Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғарб давлатлари нега Молдовага молиявий ёрдам ваъда қилмоқда?

Ғарб давлатлари нега Молдовага молиявий ёрдам ваъда қилмоқда?

Ғарб давлатлари сешанба куни бир неча олий дипломатлар иштирок этган анжуманда Молдовага 385 миллион евро (тахминан 427,85 миллион доллар) миқдорида ёрдам пакетини маъқуллади.

Молдова ҳукуматининг расмий веб-сайтида эълон қилинган баёнотига кўра, маблағлар 80 миллион евро грантлар ва 305 миллион евро ўз иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун имтиёзли кредитлардан иборат.

«Европа Иттифоқига қўшилиш Молдованинг Маршалл режасидир», деди президент Майя Санду анжуманда.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия босими остида Молдовани қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлади.

Молдовани халқаро қўллаб-қувватлаш Кишинёв мамлакатни беқарорлаштиришда айблаётган Россия билан зиддиятлар ва 20-октабр куни Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум яқинлашаётган бир пайтда кузатилмоқда.

Киритилди: 17:24 18.09.2024. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!