Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ганг дарёсида коронавирусдан ўлган 6 кишининг жасади топилди

Ганг дарёсида коронавирусдан ўлган 6 кишининг жасади топилди

Душанба куни кечқурун Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Ганг дарёсида олти кишининг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакили Индиа ТВга хабар берди.

Манбага кўра, жасадларни таниб бўлмади, чунки улар узоқ муддат сувда қолиб кетган. Шифокорлар марҳумларнинг коронавирусдан вафот этганини аниқлашди.

Май ойи бошида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш ва Биҳар штатлари маъмурлари Гангада 100 дан ортиқ одам жасади топилганлигини эълон қилишди. Эҳтимол, бу коронавирус оқибатида ўлганларнинг жасадлари бўлиши мумкин. Штат полицияси ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлади.

Ҳиндистон ҳукумати ўлганларнинг жасадларини Ганг дарёсига ташлашни дарҳол тўхтатишни талаб қилмоқда.

Киритилди: 11:57 01.06.2021. Ўқилди: 2101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!