Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“ГАИ ходими фуқарони хизмат машинасида қувиб кетмоқда” — Тошкентдаги ҳолатга изоҳ берилди

“ГАИ ходими фуқарони хизмат машинасида қувиб кетмоқда” — Тошкентдаги ҳолатга изоҳ берилди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходими фуқарони хизмат машинасида қувиб кетмоқда” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 14:20 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Алихонов "Уйғур-Нурафшон" кўчалари кесишган чорраҳада “Ласетти” русумли, 01 R 233 TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган вақтида, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. ЙПХ ходими С.Алихонов ўзига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Ласетти” русумли, 01 576 VSC давлат рақам белгили автомобилда Шофайз кўчаси бўйлаб “Ласетти” русумли автомобиль ҳаракатини чеклаш мақсадида унинг ортидан ҳаракатланиб борган.

Ушбу ҳолат номаълум фуқаро томонидан видео тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:46 01.12.2020. Ўқилди: 4148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!