Бугун 7 декабрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Гаджетлар хавфли товушлар чиқариши учун бузиб кирилиши мумкинлиги аниқланди

Гаджетлар хавфли товушлар чиқариши учун бузиб кирилиши мумкинлиги аниқланди

Кўплаб замонавий гаджетларнинг тизимига қулоқни кар қиладиган ва инсон саломатлигига зарарли бўлган товушлар чиқариши учун бузиб кирилиши мумкин. Бу PwC ташкилотининг кибер-хавфсизлик бўйича ўтказилган тадқиқоти бош мутахассиси bug-қидирувчи Метт Уикси (Matt Wixey) томонидан аниқланди.

Мутахассис тизимидаги камчиликлари сабаб қуйи даражали кибер-қуролга айлантирилиши мумкин бўлган бир қатор қурилмаларни аниқлади.

Жаноб Уикси лептоплар, мобил телефонлар, қулоқчинлар, шахсий ёрдамчи ва қатор карнайлар турлари устида синовлар ўтказган.

Улардаги камчиликлар кишига жисмоний зарар етказиши, асаб тизимига таъсир қилиши ва ҳатто катта ташкилотларга ҳам зиён етказиши айтилмоқда. 

Асабийлаштирувчи товушлар

Уикси PhD иши сифатида тизим камчиликлари қандай қилиб кишига тўғридан-тўғри жисмоний зарар етказиши бўйича тажрибалар ўтказган. 

У саломатлик учун зарарли бўлган даражадаги юқори ва қуйи частотали товушлар ҳосил қилиш учун овоз баландлиги ва карнай назоратини манипуляция қилишнинг иложи бор-йўқлигини аниқлашга қизиққан. 

Тажриба давомида махсус ишлаб чиқилган вируслар, турли тизимларнинг маълум бўлган камчиликлари ва бошқа носозликлар воситасида қурилмаларга бузиб кириб, улар узоқ муддат хавфли товушлар чиқаришга "мажбурланган". 

"Масофадан туриб баъзи ҳужумларни амалга оширишда тизимнинг аввалдан маълум бўлган камчиликларидан фойдаланилди. Бошқа ҳужумларни уюштириш учун эса ёки қурилманинг ўзига моддий равишда эга бўлиш ёки унга яқин ҳудудда бўлиш талаб қилинди", дейди тадқиқотчи.

Мана шундай ҳужумларнинг бирида, Уикси камчиликлари бор карнайларни Wi-Fi ва Bluetooth воситасида қидириб топувчи дастурдан фойдаланиб, қурилма назоратини қўлга олишни кўзлаган. Аниқланган гаджет билан эса хавфли товуш ҳосил қилинган. 

Бузиб кирилган қурилмаларда икки хил: кишини фақат асабийлаштирувчи/чалкаштирувчи даражадаги ва карликкача олиб борувчи даражадаги тонлар ҳосил қилинган. 

Ҳаттоки, бузиб кирилган қурилмалардан бирининг ўзи, бир неча дақиқа давомида турли даражадаги хавфли товушлар чиқарганидан сўнг, ишдан чиққан ҳолати ҳам кузатилди.

Синовлар товуш ўтказмайдиган хонада амалга оширилган бўлиб, тажриба давомида инсон аралашуви бўлмаган.

Тадқиқот якунлангандан сўнг Уикси ишлаб чиқарувчи компаниялар билан боғланиб, уларга мавжуд камчиликларга қарши ҳимоя тизимлари ишлаб чиқариш борасида ўз тавсияларини берган.

Manba: terabayt. uz

Киритилди: 06:00 13.08.2019. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!