Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

G7 Россиянинг "масъулиятсиз" ядровий риторикасини қоралади

G7 Россиянинг "масъулиятсиз" ядровий риторикасини қоралади

Бу ҳақда 26 ноябр куни Италияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” давлатлари Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда қайд этилди.

"Биз ҳеч қачон Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши давомида ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидларига тоқат қилмаймиз", дейилган баёнотда.

Мамлакатлар, шунингдек, Россия Федерациясининг жанг майдонида кимёвий қуроллардан фойдаланганидан чуқур ташвиш билдирди.

"Уруш усули сифатида бундай қуроллардан фойдаланиш Кимёвий қуроллар бўйича халқаро конвенцияни қўпол равишда бузишдир", дея маълум қилди G7 ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш халқаро ташкилотини воқеаларни тергов қилишга чақирди.

Киритилди: Бугун 12:59. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!