Юртимизда ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқ бўлди. Кеча Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди.
Аргентиналиклар баҳснинг 3-дақиқасидаёқ пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ҳамда ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. 5-дақиқада европаликлар кучли зарба билан мувозанатни тиклашди. Орадан атиги 2 дақиқа ўтиб жанубий америкаликлар чиройли комбинация орқали олдинга ўтиб олишди.
Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Франция ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига уч ярим дақиқа қолганида Аргентина дабл-пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Арриета аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди.
Орадан бир дақиқа ўтиб аргентиналиклар тўртинчи голни уришлари мумкин эди. Аммо ўш дарвозага йўлланган зарбадан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.
Шу тариқа, Аргентина финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа олтин медал учун Бразилияга қарши майдонга чиқади. Финал ва 3-ўрин учун ўйин 6 октябрь куни "Ҳумо арена"да ўтказилади.
Футзал бўйича ЖЧ. Ярим финал
АРГЕНТИНА - ФРАНЦИЯ - 3:2
Голлар: Кевин Арриета (3-пенальти, 37-дабл пенальти), Клаудиньо (8) — Мамаду Туре (6), Николас Менендес (25)