Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) 20 январь куни Лондонда бўлиб ўтадиган йиғилишда офсайдни аниқлаш қоидаларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқчи, деб ёзади AS.
Қайд этилишича, қоидалар қабул қилинган тақдирда 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб амал қилади.
Ўзгаришлар ташаббускори "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи, ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер бўлди. У агар ҳужумчи сўнгги ҳимоячидан тўлиқ олдинга ўтиб кетмаган ҳолатда тўпни қабул қилса, бу офсайд деб ҳисобланмаслигини таклиф қилмоқда.