Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Футбол. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини 25 декабрга кўчирилди

Футбол. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини 25 декабрга кўчирилди

Айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида йиғини ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган эди.

"Футболиум" телеграм канали тарқатган хабарга кўра, мазкур ўйин 25 декабрь санасига кўчирилган. Ушбу баҳс ФИФА рейтингига таъсир кўрсайтмайди. Унда томонлар исталганча ўйинчи алмаштириш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Учрашув Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 20:30)да бошланади.

Киритилди: 09:40 24.12.2023. Ўқилди: 1131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!