Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади

Фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади

Қонун (ЎРҚ-1067-сон, 09.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судьяларнинг муаййан ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди.

📌 Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 09:42 10.06.2025. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!