Ҳукуматнинг янги қарори билан фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди.
Янги низомга кўра:
➖ рўйхатдан ўтказиш ички ишлар органларининг миграция бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
➖ фуқаро ва уй эгасининг розилиги “Face-ID” ёки “Mobile-ID” орқали тасдиқланади;
➖ фуқаро янги манзилга кўчиб келганидан кейин 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтиши шарт;
➖ ариза давлат хизматлари марказлари, “Ақлли” миграция шохобчалари ёки онлайн тарзда топширилиши мумкин;
➖ 18 ёшгача бўлганлар ота-онаси ёки васийси рўйхатда турган манзилга қайд этилади;
➖ бир нечта уйи бор мулкдор фақат битта манзилда доимий рўйхатда туриши мумкин.
Шунингдек, айрим ҳудудларда — чегара зоналари, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ва фавқулодда ҳолат жорий этилган жойларда яшаш ва ҳаракатланишга чеклов қўйилиши мумкин.