Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фуқаро жонига қасд қилиш учун хонадонни портлатгани аниқланди

Фуқаро жонига қасд қилиш учун хонадонни портлатгани аниқланди

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ёнғин соат 16:07 да тўлиқ бартараф этилди. Тезкор чоралар натижасида 6 киши қутқарилди. Воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан икки нафар бола жароҳат олди. Афсуски, бир бола шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди, иккинчиси шифокорлар назорати остида. Барча жабрланганлар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.

Ҳозирда воқеа жойида турар-жой биносининг ҳаёт фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага хонадонда яшовчилардан бирининг ўз жонига қасд қилишга уриниши сабаб бўлган. Фуқаро газ плитасини атайлаб ёққан, сўнгра газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ва ёнғин содир бўлган. Шундан кейин у ўзини 9-қават деразасидан ташлаб, ҳалок бўлган.

Киритилди: 03:32 02.03.2025. Ўқилди: 2440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!