Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фридрих Мерц Киевга эълон қилинмаган ташриф билан борди

Фридрих Мерц Киевга эълон қилинмаган ташриф билан борди

Германия канцлери Фридрих Мерц Киевга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Мерцга Германия иқтисодиёт вазири Катарина Райхе ва иқтисодий делегация ҳамроҳлик қилмоқда.

Германия ҳукумати вакилларининг сўзларига кўра, Мерц Киевга 1 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ва Украина энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 350 миллион евро ажратилишини эълон қилади.

Бундан ташқари, Германия делегациясининг Киевга ташрифи давомида турли хил учувчисиз учиш аппаратларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:43. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!