Мерц раҳбарлигидаги Германия Украинани тиклаш учун музлатилган Россия активларини мусодара қилиш бўйича саъй-ҳаракатларга бошчилик қилиши мумкин.
Bloomberg Германия канцелярияси раҳбари Торстен Фрайнинг баёнотлари асосида шундай хулосага келмоқда.
"Биз Россия давлат жамғармалари масаласини ҳозирга қадар қилганимиздан кўра анча синчковлик билан ўрганишимиз лозим. Биз Россиянинг барчамиз билан ўйнаётган ўйини учун жавобгарликдан қочишига йўл қўймаслигимиз керак", дея таъкидлади Фрай.