Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Французлар Макрон истеъфосини исташмоқда

Французлар Макрон истеъфосини исташмоқда

Французларнинг 60 фоиздан ортиғи республика президенти Эммануэл Макроннинг истеъфосини ёқлаб чиқди.

Le Figaro газетаси буюртмаси билан Odoxa-Backbone социологик хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат беради.

Респондентларнинг 61 фоизи амалдаги давлат раҳбарининг истеъфосини ёқлайди. Нашр таъкидлаганидек, 2024 йил сентябридан буён бу кўрсаткич 7 фоиз пунктга ошган. Респондентларнинг 38 фоизи Макрон истеъфога чиқишига қарши, тадқиқот иштирокчиларининг яна 1 фоизи аниқ жавоб беришга қийналди.

Бундан ташқари, респондентларнинг 62 фоизи Макроннинг президентлигини авторитар деб таърифлайди. Кўпчилик французлар ҳам Франсуа Байру йил охиригача бош вазир бўла олмайди, деб ҳисоблайди – респондентларнинг 86 фоизи Франция президенти 2025 йилда янги бош вазирни тайинлаши кераклигига ишончи комил.

Киритилди: 09:19 04.01.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!