Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Францияга қайтган круиз кемаси йўловчисида ҳантавирус аломати аниқланди

Францияга қайтган круиз кемаси йўловчисида ҳантавирус аломати аниқланди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Себастьян Лекорнюга таяниб BBC хабар берди.

MV Hondius круиз кемаси 10 май куни Испаниянинг Tenerife оролига келиб тўхтаган, бортдаги йўловчилар текширилгач, ватанига қайтиши учун аэропортга олиб кетилган. Парижга учаётган рейс вақтида Франция фуқаросида симптомлар қайд этилган. Шу сабабли MV Hondius кемасидан эвакуация қилинган беш кишининг барчаси “зудлик билан қатъий изоляцияга олинган”.

Франция фуқаролари 10 май куни круиз кемасидан ватанига олиб кетилган 90 нафардан ортиқ сайёҳ орасида бўлган. Кемадаги уч йўловчи ҳантавирус сабаб вафот этган эди, улардан икки нафарида вирус борлиги тасдиқланган.

Франция фуқаролари бўлган рейс Le Burje аэропортига қўнгач, уларни учиш-қўниш йўлагида шахсий ҳимоя воситаларини кийган расмийлар кутиб олган. Шундан сўнг тез ёрдам машиналари уларни Париждаги Биша шифохонасига олиб кетган. Французлар у ерда 72 соатлик карантинда сақланади ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан кейин улар 45 кун давомида уй шароитида изоляцияда бўлади.

Киритилди: Бугун 15:30. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!