15 июн куни Франциянинг турли шаҳарларида Марин Ле Пеннинг ўнг қанот популистик “Миллий бирлик” партиясига қарши 200 га яқин митинглар бўлиб ўтди. DW маълумотларига кўра, намойишларда бутун мамлакат бўйлаб 350 000 га яқин киши, шу жумладан, Парижда 100 000 дан ортиқ киши қатнашган.
Касаба уюшмалари, талабалар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари “Миллий бирлик” партиясининг парламент сайловида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилиш учун норозилик акцияларини давом эттиришга ва унда янада кўпроқ инсонларни иштирок этишга чақирмоқда.