Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда ўқувчиларга ҳатто танаффус вақтида ҳам телефонларига қараш тақиқланди

Францияда ўқувчиларга ҳатто танаффус вақтида ҳам телефонларига қараш тақиқланди

Франция таълим вазири Николь Беллубе Париж яқинидаги мактаблардан бирига ташриф буюрди: жорий йилдан бошлаб “рақамли трансформация” амалга оширилаётган мамлакатда икки юзта таълим муассасасидан биридир. У ерда ўқувчиларга нафақат дарс вақтида, балки танаффус вақтида ҳам мобиль телефонлардан фойдаланиш тақиқланади, деб ёзади Еuronews.

Ғоя муаллифларининг таъкидлашича, бу нафақат диққатни дарсга қаратишга халақит беради, балки кибербуллингни ҳам камайтиради.

Франция ўқувчиларга дарс вақтида телефонларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўплаб Европа мамлакатлари етакчиси ҳисобланади. Агар тажриба муваффақиятли ўтса, январь ойидаёқ барча француз мактабларида мобиль телефонларга тўлиқ тақиқ жорий этилиши мумкин.

Киритилди: 22:35 05.09.2024. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!