Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Францияда парламент сайловлари олдидан 50 дан ортиқ номзод ҳужумга учради

Францияда парламент сайловлари олдидан 50 дан ортиқ номзод ҳужумга учради

Франция ҳукумати сайловолди ташвиқоти пайтида номзодлар ва ташвиқотчиларга нисбатан 50 дан ортиқ жисмоний зўравонлик ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб, CNN нашри хабар берди.

Мамлакат ички ишлар вазири Жеральд Дарманин 5 июль куни махсус баёнот эълон қилган. Унда Франциядаги олий даражадаги парламент сайловлари олдидан сиёсий зўравонликлар авж олаётганидан хавотир билдирилган.

“Ушбу кампания қисқа, уч ҳафтадан кам давом этди. Аммо биз шу қисқа муддатда жисмоний тажовузга учраган 51 нафар номзод, депутат ёки ташвиқотчиларни санаб чиқдик. Мен бу ерда маънавий тажовузларни ҳисобга олмаяпман”, деган Дарманин CNN нашрига берган интервьюсида.

Номзодларга ҳужумлар енгил даражадан “ўта жиддий” даражагача бўлган ҳолатларни ўз ичига олади. Ички ишлар вазири айрим ташвиқотчилар олган жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилганини ҳам қўшимча қилган.

Франция полицияси сиёсий вакилларга ҳужумлар уюштирилиши юзасидан 30 га яқин фуқарони ҳибсга олган. Улар айни пайтда сўроқ қилинаётгани маълум қилинган.

Францияда айни пайтда бўлғуси сайловлар олдидан номзодлар ўртасида ниҳоятда кескин кураш кетмоқда. Сўл ва ўта ўнгчи сиёсий фирқалар баёнотлари ортидан мамлакатда тартибсизлик келтириб чиқармаслиги учун мамлакат бўйлаб қўшимча 30 000 полиция тайинланган.

Парламентда нисбатан устун бўлган ўта ўнгчиларнинг ғалабаси катта норозиликларга сабаб бўлиши мумкинлиги хабар қилинган. Франция президенти Эммануэль Макрон иккинчи босқичда ўта сўл ёки ўнг партия катта фарқ билан ғалаба қозонса, Францияда “фуқаролар уруши” бошланиши мумкинлигини маълум қилган.

Киритилди: 09:29 06.07.2024. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!