Франциянинг "Тур, Франция" партияси раҳбари Никола Дюпон-Эньян президент Эммануэль Макрон ҳокимиятдан четлатилиши кераклигини айтди.
Сиёсатчи бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Уни ишдан бўшатиш ҳаётий ва шошилинч масала" - деб ёзган Дюпон-Эньян.
Унга кўра, Макрон "Россия таҳдиди" ҳақидаги тезисдан ҳокимиятни сақлаб қолиш учун фойдаланмоқда ва Франция фуқароларининг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Аввалроқ, 5 март куни Франция президенти халққа мурожаатида Европа Иттифоқини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилганди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи давлатларини мудофаа салоҳиятини оширишга чақирди.