Le Figaro газетаси маълумотига кўра, ўғрилар мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган Дени Дидро маърифат уйига киришган. Улар XVIII–XIX асрларга тегишли олтин ва кумуш тангаларнинг бир қисмини ўмаришган.
Музей душанба куни ёпиқ бўлганидан фойдаланиб, ҳодиса 19 октябрдан 20 октябрга ўтар кечаси содир этилган.
Тергов буни “пухта режалаштирилган талончилик” деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу воқеадан бир неча соат аввал Луврда ҳам ўғирлик содир бўлган эди. У ердаги зарар 88 млн евро деб баҳоланган.