Бу ҳақда France24 телекани хабар бермоқда.
Мамлакат бўйлаб 170 дан ортиқ норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Давлат сектори ишчилари 2027-йилги бюджет олдидан иш ҳақини ошириш ва давлат хизматлари учун маблағларни кўпайтиришни талаб қилмоқдалар. Норозилик намойишларига ўт ўчирувчилар ҳам қўшилишади. Париждаги асосий намойишда 40 000 гача иштирокчи бўлиши кутилмоқда, дастлаб яна 5 000 -10 000 қутқарувчи алоҳида юриш ўтказади.
Шунингдек, Францияда мактаб ўқувчилари ҳам норозилик намойиши ўтказмоқда.
160 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.
Ўқувчилар мактабларда ресурслар ва ўқитувчи етишмаслигидан норози. Намойишлар вақтида полиция билан тўқнашувлар юз берди. Эндиликда норозиликларга университет талабалари ҳам қўшилишни бошлади.