Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Францияда Барро ташқи ишлар вазири лавозимига таклиф этилди

Францияда Барро ташқи ишлар вазири лавозимига таклиф этилди

Франция Бош вазири Мишель Барнье ташқи ишлар вазири лавозимига Жан-Ноэль Барро номзодини таклиф қилди. Бу ҳақда “Le Figaro” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Барнье Елисей саройида Президент Эммануэль Макронга ўз ҳукумати учун номзодларни тақдим этган.

Хусусан, Себастьян Лекорню Мудофаа вазирлиги раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириши айтилган.

Энди Президент номзодларни расман тасдиқлаши керак.

41 ёшли Барро ҳозир Миллий Ассамблея Ташқи ишлар қўмитаси раиси ва Европа ишлари бўйича вазир делегати ҳисобланади.

Франциянинг янги ҳукумати таркибида Макрон тарафдорлари ҳам, ўнг марказ вакиллари ҳам бўлиши кутиляпти.

Киритилди: 22:25 20.09.2024. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!