Франция ҳукумати Янги Каледонияда тартибсизликлар муносабати билан 15 май куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда ушбу ҳудуднинг олий комиссарлик идораси томонидан чоп этилган хабарда айтилади.
“Охирги 24 соат ичида вазиятни барқарорлаштириш тенденцияси кузатилди. Янги Каледонияда фавқулодда ҳолат 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 5:00 дан бошлаб бекор қилинади", дейилади баёнотда.