Нашр маълумотларига кўра, Франция ҳукумати Илон Маскдан Х платформаси фойдаланувчиларининг ёшини қатъий тасдиқлашни талаб қилиши мумкин.
"Х 2024 йилдан бошлаб порнографик контент тарқалишига қарши эмаслигини очиқ билдириб келмоқда. Шу сабабли бунга мос равишда ёндашиш керак", дея изоҳ берди Франция рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар вазирлиги.
Аввалроқ Франция, Греция, Дания, Словения ва Кипр 15 ёшдан кичик шахсларга TikTok, Instagram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш тарафдори эканини билдирган эди.
"Франция платформаларни вояга етмаган фойдаланувчилар учун ота-оналар розилигини олишга мажбур қилмоқчи. Париж бу борада 2023 йилда қонун қабул қилган, бироқ у ҳали Евроиттифоқ томонидан тасдиқланмаган", деб ёзади Politico.