Жан-Ноэл Барро бу ҳақда Киевга ташрифи давомида маълум қилди.
"Бу мавзуда иттифоқчилар билан музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, Франция Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “ғалаба режаси”ни қўллаб-қувватлайди", — дея таъкидлади Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари
Шунингдек, Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро "Шимолий Кореянинг Украинага қарши Россияни қўллаб-қувватлаш учун қўшин юбориши можарони кучайтиради, лекин бу Россиянинг урушда қийинчиликларга учраётганини ҳам кўрсатади", дея фикр билдирди