Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Франция Украинага берилган Европай Иттифоқи кредитига британ ракеталарини сотиб олишга қарши чиқмоқда

Франция Украинага берилган Европай Иттифоқи кредитига британ ракеталарини сотиб олишга қарши чиқмоқда

Франция Украинага Европай Иттифоқи томонидан ажратилган кредит маблағларини Буюк Британия ишлаб чиқарган Storm Shadow қанотли ракеталарини сотиб олиш учун ишлатишга рухсат беришга қарши. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Нашрга кўра, Европа Иттифоқининг 11 та давлати Украинага ЕИ кредитидан иттифоқ ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган қурол-яроғни харид қилиш имконини бериш учун қоидаларни юмшатишни таклиф қилган. Ҳужжатларга асосан, Украина Мудофаа вазирлиги Киевга ЕИдан ташқари манбалардан жами 24 миллиард еврога тенг ҳарбий техника зарурлигини ҳисоблаб чиққан. Хусусан, АҚШда ишлаб чиқарилган Patriot ПВО тизимлари ва PAC-3 ракеталари ҳақида сўз бормоқда.

Шунингдек, узоқ масофали ракеталар ҳам ЕИ қоплай олмаслиги мумкин бўлган эҳтиёж сифатида кўрсатилган. Шу боис, эҳтимолий муқобил сифатида Storm Shadow ракеталарини харид қилиш таклиф этилган ва бу бўйича махсус схема ишлаб чиқилган.

Бироқ дипломатик манбага кўра, Франция ушбу таклифларга рози эмас. Париж Европай Иттифоқини, аввало АҚШдан, стратегик жиҳатдан мустақил қилиш тарафдори. Франция позициясига биноан, Украинага ажратилаётган маблағлар ЕИнинг ички мудофаа саноатини ривожлантиришга йўналтирилиши керак.

Киритилди: Бугун 09:31. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!