Aфғонистоннинг кўп ҳудудларини эгаллаб олган Толибон ҳаракати вакилларининг берган ваъдаларини бузиши Франциянинг янги ҳукуматни тан олишидан бош тортишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан маълум қилди. "Франc-5" телеканали эфирида у Франция бу ҳукумат билан "ҳар қандай алоқада бўлишдан" бош тортишини айтди.
Франция ташқи ишлар вазири эслатиб ўтдики, Франция ҳар бир кишига тўсиқсиз кетиш, инсон ҳуқуқларини, айниқса аёллар ва таълим олиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва "Aл-Қоида" билан ҳамкорлик қилишдан воз кечишни талаб қилган. Лекин охир-оқибат, "улар ёлғон гапиришди", деб хулоса қилди Ле Дриан.
Расмий равишда Франция ва Aфғонистон ўртасида дипломатик муносабатлар сақланиб қолган — мамлакат элчиси Aфғонистонда қолмоқда. Энди Франция Толибондан ижобий ҳаракат кутади. Ле Дрианнинг фикрича, Толибон ўз ваъдаларига қайтиши мумкин, чунки "уларга иқтисодий танаффус керак, уларга халқаро муносабатлар керак".