Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция суди Павел Дуровнинг мамлакатдан чиқишга рухсат сўровини яна рад этди

Франция суди Павел Дуровнинг мамлакатдан чиқишга рухсат сўровини яна рад этди

Франция суди Telegram messenjeri асосчиси Павел Дуров томонидан мамлакатдан чиқиш ҳақида қилган илтимосини иккинчи бор рад этди. Бу ҳақда Human Rights Foundation (HRF) ташкилоти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Дуров Норвегия пойтахти Ослога боришни режалаштирган эди. У ерда Oslo Freedom Forum 2025 анжумани бўлиб ўтади, унда Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навалная HRF раҳбари сифатида иштирок этади ва тадбирга бошчилик қилади.

Human Rights Foundation таъкидлашича, Павел Дуров тадбирда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигига оид долзарб мавзуларда сўзга чиқиши керак эди. Аммо Франция судининг қарори туфайли у Норвегияга бориш имкониятидан маҳрум бўлди.

Суднинг бу қарорининг аниқ сабаблари кўрсатилмаган, аммо айни вақтда Павел Дуров Францияда муайян тергов иши доирасида ҳуқуқий текширув остида экани хабар қилинган.

Киритилди: 16:11 24.05.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!