Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда

Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда

Француз разведкаси Москва вилоятидаги терактдан деярли бир ҳафта ўтиб, Францияга оммавий терроризм қайтиши мумкинлигидан хавотирда. Шу сабабли улар мамлакатдаги марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Europe1 хабар берди.

Франция разведкаси мамлакат ички ишлар вазирига Марказий Осиё фуқароларига эътибор қаратишни кучайтириш бўйича хабар юборган.

“Ўтган ҳафтада биз одатда кузатадиган Марказий Осиё фуқаролари орасида фаоллик ошганини кўрмоқдамиз”, — дейилади разведка хабарида.

Шу сабабли Франция хавфсизлик хизматлари Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилди. Ҳозирда Францияда террочилик таҳдиди максимал даражага кўтарилган.

Францияда жами бешта террор таҳдиди даражаси мавжуд бўлиб, улар оқдан (хавфсиз) бинафша ранггача (бир вақтнинг ўзида ёки турли вақтларда йирик террорчилик ҳужумлари хавфи) бўлган хавфни ўз ичига олади. Париж охирги марта 2023 йилнинг октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин таҳдид даражасини максимал даражага кўтарган эди.

Киритилди: 12:43 29.03.2024. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!