Франциядаги ахлоқ тузатиш муассасалари ва қамоқхонанинг ҳаддан ташқари тўлиб кетиши жиддий ташвиш туғдирмоқда.
Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идорасида қийноқларга қарши қўмита йиғилишида ҳаммаърузачи ва эксперт Абдураззоқ Руван маълум қилди.
Қўмита қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазоларга қарши конвенция қоидаларига мувофиқ Франциянинг саккизинчи даврий ҳисоботини ўрганиш жараёнини якунлади.
Маълум қилинишича, Франция қамоқхоналарида 79 мингдан ортиқ маҳбус бор, умумий жойлар сони эса 61 мингни ташкил этади: "Ахлоқ тузатиш муассасаларида кемирувчилар, тараканларнинг оммавий кўпайиши, санитария шароитларининг ёмонлиги ва ходимлар етишмаслиги ҳақида маълумотлар бор".