Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Франция президенти қароргоҳида тинтув ўтказилди

Франция президенти қароргоҳида тинтув ўтказилди

Франция президенти қароргоҳида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Der Spiegel хабар берди.

"Франциянинг молиявий терговчилари президент Эммануэл Макроннинг расмий қароргоҳи – Елисей саройини тинтув қилди. Тадбир Пантеондаги хотира маросимларини ташкил этиш билан боғлиқ тергов доирасида ўтказилди. Тинтувлар Елисей саройи билан олдиндан келишилган", дейилади хабарда.

Der Spiegel'нинг эслатишича, 14 апрел куни молиявий терговчилар биринчи марта огоҳлантиришсиз келганида, уларнинг президент саройига киришига рухсат берилмаган.

Франциянинг Libération газетасига кўра, Пантеондаги хотира маросимларини 22 йил давомида (2002 йилдан 2024 йилгача) биргина компания ташкил этиб келган. Ҳар бир тадбир тахминан икки миллион еврога тушган. Шу сабабли молиявий терговчилар бу бўйича текширув ўтказмоқда.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!