Франция раҳбари Шавкат Мирзиёев билан 22 ноябрь куни учрашади. Учрашувда томонлар иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Елисей саройи.
"Ўзбекистон раҳбарининг ушбу ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муҳим йўналишлар бўйича алоқаларни чуқур мустаҳкамлашга бағишланади", — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ташриф чоғида иқтисодий соҳада ҳамкорлик бўйича қатор шартномалар имзоланади.