Франция полицияси “ПСЖ” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал ўйини муносабати билан юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди.
Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
"Француз расмийлари ПСЖ клуби Европа Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонганидан кейин Парижда юз берган тартибсизликлардан хулоса чиқарган. Полиция футбол мухлисларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига йўл қўйилмаслигини ва бундай ҳолатлар юз берса қатъий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди", дея ёзмоқда нашр.
Маълумот учун, “ПСЖ” ва “Челси” жамоаларининг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидаги ўйини 14 июл куни соат 00:00да бошланади.