Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Франция парламенти мамлакатнинг NATO'дан чиқиши масаласини кўриб чиқади

Франция парламенти мамлакатнинг NATO'дан чиқиши масаласини кўриб чиқади

Франция Миллий Ассамблеяси (парламенти) вице-раиси Клеманс Гете мамлакатнинг NATO аъзолигидан чиқиши тўғрисидаги резолюцияни овозга қўйиш ниятида эканини маълум қилди.

"Франциянинг АҚШ бошчилигидаги ва унга хизмат қилувчи ҳарбий алянс - NATO фаолиятида иштирок этиши масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турибди. Мен Францияни Шимолий Атлантика алянсидан чиқишга чақирувчи резолюцияни кўриб чиқиш учун таклиф киритмоқдаман, бу бирлашган қўмондонликдан бошланади", — деб ёзди Гете Х ижтимоий тармоғида.

Сиёсатчи Трамп маъмуриятининг сўнгги геосиёсий ташаббуслари ўзини бундай ҳаракатни амалга оширишга ундаганини билдирди.

"Америкалик ҳарбийларнинг Венесуэла президенти Николас Мадурони ўғирлаб кетиши, Вашингтоннинг Фаластиндаги геноцидга кўрсатаётган ҳарбий ёрдами ва президенти Доналд Трампнинг Гренландияни ҳарбий йўл билан аннексия қилиш билан таҳдид қилаётгани бунга мисол бўлади", — деди Клеманс Гете.

Киритилди: 17:14 10.01.2026. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!