Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Франция миллий ассамблеяси 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни маъқуллади

Франция миллий ассамблеяси 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни маъқуллади

Франция миллий ассамблеяси интернетдаги тазйиқ ва ўсмирларнинг психик соғлиғига бўлган хавфлар ортиши муносабати билан 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги қонун ташаббусини маъқуллади.

Қонун лойиҳаси 15 ёшдан кичик шахслар учун ижтимоий тармоқлар ва бошқа онлайн платформалардаги «ижтимоий тармоқ функцияларидан» фойдаланишни тақиқлайди.

Депутатлар ташаббусни кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади — 116 нафар “қўллаб”, 23 нафар “қарши”. Кейинроқ лойиҳа Сенатда кўриб чиқилади ва сўнг қуйи палатада умумий овоз бериш жараёнида тасдиқланади.

Киритилди: Бугун 12:03. Ўқилди: 167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!