Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Франция маданият марказида Реставрация илмий-тадқиқот маркази ҳам жойлашади

A A A
Франция маданият марказида Реставрация илмий-тадқиқот маркази ҳам жойлашади

25 май куни Франция маданият марказига Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг Европа қитъаси бошқармаси бошлиғи Брис Рокфейл ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелия Бушез хоним ташриф буюришди.

Ташриф давомида Жамғарманинг меҳмон ва ҳамкорлари қурилиш ишларининг бугунги ҳолати билан танишиб, Марказнинг режалари ва истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Қайд этилишича, эндиликда бинода жамоат жойларидан ташқари Реставрация илмий-тадқиқот маркази ҳам жойлашади.

Реставрация маркази қайта таъмирлаш ишларининг марказлашган тизимини яратиш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш, реставрация ва консервациянинг юқори сифатли усулларини ишлаб чиқишни кўзлайди.

Франция маданият марказининг асосий мақсадлари Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборатдир.

Киритилди: 19:55 27.05.2024. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!