Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Франкфуртда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 500 килограммли бомба топилиб, зарарсизлантирилди

Франкфуртда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 500 килограммли бомба топилиб, зарарсизлантирилди

Кеча кундузи Франкфурт шаҳрида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 500 килограммли авиация бомбаси топилди. Ҳодиса жойи атрофида 300 метрлик хавфсизлик ҳудуди белгиланиб, тахминан 2500 нафар аҳоли эвакуация қилинди.

Бомбани зарарсизлантириш ишлари кечқурун бошланди — мутахассислар уни қўлда чиқаришга мажбур бўлишди. Тахминан бир соатдан сўнг маҳаллий ҳокимият бомба муваффақиятли зарарсизлантирилганини ва эндиликда ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилди.

Киритилди: 15:35 08.08.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!