Доимий норозилик фаоллари Екатеринбург шаҳрида Владимир Путинга иккита қабртоши ўрнатди, деб хабар берди Meduza.
Улардан бири шаҳар ҳокимияти олдида, иккинчиси 1905 йилги майдон метро станцияси олдида пайдо бўлган.
21 апрель куни полициячилар қабртоши қўйилишида айблаб Михаил Клюкинни қўлга олган. Суҳбатдан сўнг 23 апрелга чақириқ қоғози берилиб, гумонланувчи қўйиб юборилган. Фаоллардан яна бири Максим Корченкин ҳам чақириқ қоғози олган.