Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

ФОТО! 25 ёшли Путинга берилган тавсифнома

ФОТО! 25 ёшли Путинга берилган тавсифнома

Санкт-Петербургдаги тарихий ва сиёсий ҳужжатлар марказий давлат архивида Владимир Путин номига берилган тавсифнома кўрсатилди, дея ёзади 78.ru.

Маълумотномада ёзилишича, Россиянинг бўлажак президенти 1975 йилдан буён КГБ (давлат хавфсизлик қўмитаси) бошқармаси комсомол ташкилотида рўйхатга олинган.

“Давлат хавфсизлиги органларида фаолияти давомида Путин В.В. ўзини тиришқоқ, интизомли, виждонли ходим сифатида кўрсатди. <...> Руҳан бардошли. Ишдаги ўртоқларининг обрў-эътиборини қозонган”, - дея қайд этилади тавсифномада.

​Шунингдек, ҳужжатда Путин дзюдо ва самбо бўйича СССР спорт устаси бўлганини тилга олган.

Владимир Путин КГБда 1975 йил Ленинград давлат университетининг юридик факультетини тамомлагандан сўнг фаолият юритишни бошлаган. 1985-1990 йилларда Германия федератив республикасида ташқи разведка бўйича ишлаган. 1991 йил Путин давлат хавфсизлик органидан ишдан бўшаган.

 

Киритилди: 13:44 31.10.2019. Ўқилди: 2881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!