Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ford 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади

Ford 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади

Американинг Ford автомобилсозлик компанияси хавфсизлик камарлари билан боғлиқ муаммо туфайли 112,6 минг автомобили йўлтанламасини чақириб олади. Бу ҳақда АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига (NHTSA) таяниб, Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, NHTSA’га хавфсизлик камарини маҳкамлаш мосламаси беихтиёр ишлаб кетгани бўйича шикоятлар келиб тушган. Баланд овоз чиқарганидан кейин камар тезда тортилиб қолаверган.

Чақириб олинадиган автомобиллар қаторидан 2019-2020 йилларда ишлаб чиқарилган Ford Expedition ва Lincoln Navigator моделлари ўрин олган.

NHTSA’нинг маълум қилишича, шунингдек, тортувчи кучнинг йўқолиши ва электр тизимининг носозлиги сабаб Ford’нинг 456 мингдан зиёд транспорт воситасига нисбатан тергов бошлаган. Тергов давомида 2021-2024 йилларда ишлаб чиқарилган Ford Bronco Sport кроссоверлари ва Maverick пикаплари ўрганилади.

Киритилди: 19:42 19.11.2024. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!