Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фожиа! Куёв тўйи куни пичоқланди, у ўлди

Фожиа! Куёв тўйи куни пичоқланди, у ўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Aлигарх шаҳри яқинидаги қишлоқда куёв тўй куни вафот этди. Бу ҳақда The Indian Express хабар бермоқда.

Тўйдан бир неча соат ўтгач, 28 ёшли Баблу дўстлари билан учрашди. Улар аллақачон ширакайф эдилар, лекин алкоголли ичимликлар етишмаслигидан шикоят қилишни давом эттиришди ва куёвдан кўпроқ олиб келишини хоҳлашди. Лекин Баблу етарлича ичишганини таъкидлади. Шунда дўстларидан бири хафа бўлиб, унга пичоқ урди.

Жабрланувчи касалхонага етказилган, аммо у олган жароҳатларидан вафот этган. Aсосий гумондор ҳибсга олинган, яна беш киши қочишга муваффақ бўлган. Полиция уларни қидирмоқда.

Киритилди: 13:53 18.12.2020. Ўқилди: 10030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!