Флорида университетида юз берган отишмада тўрт киши яраланди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, гумонланувчи аллақачон ҳибсга олинган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Жиноятчининг мотивлари ўрганилмоқда. Жабрланганларнинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Американинг Алабама штатидаги Таскиги университети кампусида отишма содир бўлган, натижада бир киши отиб ўлдирилган, яна 16 киши яраланган эди.