Словакия бош вазири Роберт Фицо кўплаб Ғарб давлатлари Украинадаги можарони чўзишга интилаётганини айтди. У матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путиннинг Киев билан музокаралар ўтказиш ташаббусига изоҳ берар экан, шундай фикр билдирди.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Кўплаб Ғарб давлатлари учун бу урушнинг давом этиши жуда муҳим," - дея Роберт Фицодан иқтибос келтиради агентлик.
Унинг сўзларига кўра, баъзи давлатларнинг Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга рози эмаслиги айнан шу билан изоҳланади.
"Ишонаманки, бу қараш ўзгаради. Яна бир бор эслатиб ўтаман, бу Украина ва Россиянинг иши: агар улар музокаралар олиб боришдан манфаатдор бўлса, улар музокаралар олиб бораверсин," - дея қўшимча қилди у.