Айдин вилоятида Туркия жандармерияси хорижлик сайёҳларнинг банк карталаридан пул ўғирлаш билан шуғулланган уюшган гуруҳнинг 20 нафар аъзосини қўлга олди.
Бу ҳақда Ege Telgraf нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, ноқонуний фаолиятдан кўрилган зарар 1 миллиард 150 миллион турк лирасини (29,2 миллион доллар) ташкил этган. Камида 268 киши фирибгарлар қурбонига айланди.
Уюштирилган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича операция Туркиянинг бир қанча шаҳарларида, жумладан Анталия, Измир ва Истанбулда ўтказилди.
Тергов маълумотларига кўра, уюшган гуруҳ фаолиятини Эгей денгизи соҳилида жойлашган Кушадаси курорт шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг эгаси мувофиқлаштирган.
Аниқроғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қушадасидаги меҳмонхоналарда POS-терминаллар ёрдамида амалга оширилган шубҳали операцияларни аниқлаб, фирибгарларнинг фаолиятини 4 ой давомида кузатиб боришди.
Маълум бўлишича, жиноятчилар сайёҳларнинг банк карталаридан олинган маълумотларни бошқа меҳмонхоналар ва автомобиль ижараси компаниялари билан бўлишган.
Сайёҳлар банк карталаридан ноқонуний равишда пул ечиб олингани ҳақида ўз мамлакатига қайтганларидан кейингина хабар топишган. Қурбонларнинг миллати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.